АсосийJinoyat

Гўшт маҳсулотларини пойтахт савдо расталарига етказиб бериш билан шуғулланган жиноий гуруҳ фаолияти фош этилди (видео)

'Гўшт маҳсулотларини пойтахт савдо расталарига етказиб бериш билан шуғулланган жиноий гуруҳ фаолияти фош этилди (видео)'ning rasmi

Ўзбекистон МХХ ва Бош Прокуратура ҳузуридаги Департамент томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида эскирган, ўлган қорамол гўштини сотиш билан шуғулланган жиноий гуруҳ фаолияти фош этилди.

Улар 10 йил давомида Қашқадарёдан олиб келинган яроқсиз гўшт маҳсулотларини Тошкент бозорларидаги савдо расталарига, шунингдек, гўшт–колбаса маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларига етказиб берган. Бу ҳақда "Ўзбекистон" телеканалида махсус лавҳа эфирга узатилди.

Аниқланишича, Баҳром Ҳайдаров бошчилигидаги гуруҳ Қашқадарё вилоятидаги зарарланган гўштнинг килосини 10-15 минг сўмдан сотиб олиб, ишлов берилгандан сўнг 25-30 минг сўмдан сотган. Хусусан, Тошкентнинг бир нечта савдо марказлари, Эски жува бозори, Асл таъм сифати корхонаси, хусусий тадбиркор Мўминов Ҳусан Хурсанович сомсахонасига, Файзиев, Қосимов, Чоршанбиев Одил деб номланувчи гўшт расталарида сотилган.

Айни вақтда мазкур ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Бошқа янгиликлар