Шайхонтоур тумани ИИБнинг маълум қилишича, зарарнинг умумий қиймати 3 минг 300 долларни ташкил қилди.
Текширув натижасида аниқланишига кўра, жиноятни содир этган уюшган гуруҳ 1988, 1994, 1999 йилларда туғилган ёш йигитлар ва 2000 йилда туғилган бир нафар ўсмирдан иборат бўлган.
Ушбу иш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169 моддаси, 2 қисмининг б, в, г бўлимларига асосан (Бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб бировнинг уйига кириш) жиноий иш қўзғатилган.