my5

Келин қайнотасининг 600 доллар пулини ўғирлаб кетди

ЖИНОЯТ 17.01.2018, 14:38
1519
Келин қайнотасининг 600 доллар пулини ўғирлаб кетди

1952 йилда туғилган нафақахўр Қ.Итолмасов Бухоро туман ички ишлар бошқармасига ариза билан мурожаат қилди, деб хабар беради Бухоро вилояти ИИБ матбуот хизмати.

Фуқаро ўз аризасида номаълум шахс унинг хонадонида бўлган темир сандиғи ичидан 600 АҚШ долларини ўғирлаб кетганлигини билдирган.

Ички ишлар органлари тезкор ходимларининг саъй-ҳаракатлари билан ушбу жиноят фош этилди. Аниқланишича, жабрланувчи Қ.Итолмасовнинг келини 1977 йилда туғилган М.Султонова қайнотасининг уйда йўқлигидан фойдаланиб, унинг яшаш хонадонига кирадида, у ерда очиқ ҳолда турган темир сандиқ ичидан 600 АҚШ долларини яширин равишда қўлга киритади.

Ҳозирги кунда ўз хонадонида ўғрилик қилган келинга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси(Ўғрилик) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+24° ясно
Валюта курси
10371.76
USD 7.28
12153.63
EUR -101.33
133.19
RUB -1.84