АсосийJamiyat

Дастлабки хулоса: автобус ёниб кетишига нима сабаб бўлган?

'Дастлабки хулоса: автобус ёниб кетишига нима сабаб бўлган? 'ning rasmi

Қозоғистон қутқарув хизмати вакили Руслан Иманкулов дастлабки брифингда ёнғин сабаблари ҳақида гапирди.

Унинг сўзларига кўра, ёнғин сабаблари борасида ҳозирча аниқ хулоса айтиш қийин, бу экспертлар кўригидан кейин маълум бўлади.

Ақтўбе вилояти Фавқулодда вазиятлар департаментининг дастлабки хулосасига кўра, автобус ёниб кетишига унинг техник носозлиги сабаб бўлган. Аниқроғи электр симларидаги қисқа туташув сабаб бўлган. Ундан ташқари автобусга меъёридан ортиқ одам мингани ва юк ортилган бўлган.

Эслатиб ўтамиз, Ақтўбе вилоятининг Иргиз туманида бугун эрталаб соат 10:30 да 57 киши минган йўловчи автобус ёниб кетди. Йўловчилардан 52 киши қурбон бўлди. Қозоғистон ФВВ хабарига кўра, уларнинг барчаси Ўзбекистон фуқаролари.

Бошқа янгиликлар