my5

Тошкентда террористик ташкилотларга онлайн ёлловчи икки гумондор қўлга олинди

ЖИНОЯТ 19.01.2018, 15:27
2757
Тошкентда террористик ташкилотларга онлайн ёлловчи икки гумондор қўлга олинди

Тошкентда Facebook орқали ўзбекистонликларни Суриядаги террористик ташкилотларга ёллашда гумон қилинган шахслар қўлга олинди. Улар таъсирига 23 киши тушиб қолгани хабар қилинди.

Миллий хавфсизлик хизмати ходимлари Ички ишлар вазирлиги ходимлари билан биргаликда Тошкентнинг Олмазор ва Юнусобод туманларида истиқомат қилиб, тахминларга кўра Суриядаги «Тавҳид вал-Жиҳад» террористик ташкилотига бориб қўшилишни режалаштираётган икки нафар Ўзбекистон фуқаросини қўлга олди, дея хабар қилди «Ўзбекистон 24» телеканалининг «Ахборот 24» дастури.

Тергов жараёнида қўлга олинганлар Facebook ижтимоий тармоғи орқали террористик ташкилотлар билан алоқа боғлаб, республика фуқароларини «жиҳод"да иштирок этишга таклиф қилган. Уларнинг ўз хатти-ҳаракатлари орқали моддий кўмак олгани хабар қилинди.

Бундан ташқари, қўлга олинган гумондорлар Ўзбекистон конституцион тузилишига қарши материаллар ва бузғунчи ғояларни тарқатиш учун интернетдан фойдаланган.

Қўлга олинганларга нисбатан Жиноят кодексининг 159-(Ўзбекистон Республикасининг конституцион тузумига тажовуз қилиш), 244−1-(Жамият хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш қилиш) ва 244−2-(Диний экстремистик, сепаратистик, фундаменталистик ёки бошқа тақиқланган ташкилотлар тузиш, уларга раҳбарлик қилиш, уларда иштирок этиш) моддалари бўйича жиноий иш қўзғатилди.

Қўлга олинганларнинг таъсирига тушган 23 нафар Ўзбекистон фуқароларига нисбатан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+6° дымка
Валюта курси
10371.76
USD 7.28
12153.63
EUR -101.33
133.19
RUB -1.84