АсосийJamiyat

Ўзбекистондаги энг юқори кўрсаткичлар: оғир вазнли чақалоқ, 9 нафар фарзандли она ва оммавий исмлар

'Ўзбекистондаги энг юқори кўрсаткичлар: оғир вазнли чақалоқ, 9 нафар фарзандли она ва оммавий исмлар'ning rasmi

Ўзбекистон Адлия вазирлигининг 2017 йил якунлари бўйича ФҲДЁ соҳасида таҳлилий натижалар эълон қилди.

Унга кўра, ўтган йилда республика бўйича туғилган энг оғир чақалоқ вазни 9,870 кг бўлган қиз бола, энг узун бўйли чақалоқ эса – 70 смли ўғил бола бўлган.

Энг кўп фарзандли она – Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида 9чи фарзандни дунёга келтирган.

Чақалоқларга қўйилган энг оммавий исмлар – Мадина – 5678 қиз бола ва Азизбек – 5674 ўғил бола.

Ўзбекистонда 2017 йилда 14382 нафар эгизак туғилган. Бу умумий туғилишларнинг 1,9 %ни ташкил қилади.

Шунингдек, йил давомида Ўзбекистонда 138 оилада уч эгизак ва бир Андижон вилоятининг шаҳристон туманида бир оилада тўрт эгизак туғилган.

    Бошқа янгиликлар