Forbes журнали ҳар йил эълон қиладиган “30 ёшгача бўлган энг эътиборли кишилар” рўйхати омадли ёш тадбиркорлар ва бошқа касбларда муваффақият қозонган истеъдодли ёшлардан тузилади. Бугунги кунда таълим ва маданият соҳасида муваффақиятли фаолият олиб бораётган Ала Муробит ҳам ана шу рўйхатга киритилди.
Ливиялик ала Муробит БМТ олий комиссарлари орасида 45 га тўлмаган ягона ходимдир. 15 ёшида тиббиёт институтига кирган, ўқишни тугатгандан сўнг ҳамюртларига ёрдам бериш мақсадида «Ливия аёллари овози» нотижорий ташкилотига асос солган эди. 2013 йилда у АҚШ Давлат департаментининг «Яқин Шарқ ва Ғарб диалоги» дастурида иштирок этди.
«Ажойиб! Бу менга кўрсатилган жуда катта ишонч», – деди доктор Мурабит.
Ҳозир аёл бутун жаҳон соғлиқни сақлаш сиёсатига, хусусан, бу соҳада кадрлар малакаси муаммосига ўз эътиборини қаратган.
Доктор Мурабитнинг ишлари Марис Беллисарио номидаги халқаро мукофот билан тақдирланган, ўзи эса «Би-би-си»нинг «Энг яхши 100 аёл» рўйхатига киритилган.