АсосийDunyo

Қозоғистонда автобуслар рейсларини текшириш бошланди

'Қозоғистонда автобуслар рейсларини текшириш бошланди'ning rasmi

Қозоғистонда 18 январда Ақтўбе вилоятида содир бўлган фожиадан сўнг мамлакат ҳудуди бўйлаб ўтадиган барча автобуслар рейсларини текшириш йўлга қўйилди.

«Автобус» тезкор-профилактик тадбирлари Транспорт қўмитасининг ҳудудий инспекциялари ҳамда ИИВ маъмурий полицияси билан биргаликда ўтказилмоқда, деб хабар қилади Kapital.kz.

Йўловчи автобуслари ва таксиларнинг техник носозлиги, уларнинг ўрнатилган хавфсизлик талабларига номувофиқлиги кузатилган ҳолларда тегишли чора-тадбирлар кўрилади, деб ёзади нашр.

Бундан ташқари, жамоатчилик вакиллари ва транспорт назорати инспекцияси ходимларидан иборат мобиль гуруҳлар ташкил этилиб, автотранспортларнинг яширин йўналишлари аниқланади. Асосий эътибор рейсдан олдин ҳайдовчининг тиббий кўрикдан ўтгани, иш ва дам олиш вақти режими ҳамда автоуловнинг техник текшируви назорат қилинади.

    Бошқа янгиликлар