АсосийJinoyat

Тошкентдаги сауналарнинг бирида фоҳишалик қилганлар қўлга олинди

'Тошкентдаги сауналарнинг бирида фоҳишалик қилганлар қўлга олинди  'ning rasmi

2018 йилнинг 20 январь куни Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан, Юнусобод тумани ҳудудида жойлашган "Золотая рыбка" номли саунада текширув ўтказилди.

Текширув давомида фуқаролар 1998 йилда туғилган Ташкенбаева Камолахон Ботир қизи, 1990 йилда туғилган Раззоқова Умида Махмудовна ва 1992 йилда туғилган Валиева Кумушлар саунада фоҳишалик билан шуғулланиб, мижозлар билан жинсий алоқа қилиб келганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан ушбу муассаса раҳбари, 1983 йилда туғилган Абдурахманова Лутфиниса Абдурахмон қизига нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 223-моддаси 3-қисми (Фуқаролардан паспортларини қонунга хилоф равишда олиб қўйиш)га асосан маъмурий баённома расмийлаштирилган.

Шунингдек Ташкенбаева, Раззоқова ҳамда Валиеваларга нисбатан Ўзбекистон Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 190 фоҳишалик билан шуғулланиш) ва 223-модда (Паспорт тизими қоидалари бузиш)сига асосан маъмурий баённомалар расмийлаштирилган.

    Бошқа янгиликлар