my5

300 млн сўмлик тилла буюмларни алдов йўли билан қўлга киритган фирибгар ушланди

ЖИНОЯТ 23.01.2018, 10:23
1716
300 млн сўмлик тилла буюмларни алдов йўли билан қўлга киритган фирибгар ушланди

Фирибгарлик жинояти учун бир неча бор судланган (исм-шарифлар ўзгартирилган) Тошкент вилояти Янгийўл шаҳрида яшовчи Ш.Бакиров тегишли жазосини олиб ҳам ўзига тўғри хулоса чиқармади, деб ёзади ЎзА.

2017 йил август ойида ҳудуддаги Самарқанд кўчасида яшовчи К.Султонованинг ишончини суиистеъмол қилиб, алдов йўли билан ундан баҳоси 300 миллион сўм бўлган тилла тақинчоқларни олиб, шу кунга қадар қайтариб бермай, ўз эҳтиёжларига ишлатиб юборган.

Ш.Бакиров анча вақт турли баҳоналар билан жабрланувчидан ўзини олиб қочар, телефон қўнғироқларига ҳам жавоб бермай юрди. Шундан кейин фирибгарнинг алдовига чув тушганини тушунган К.Султонова ариза билан шаҳар ички ишлар идорасига мурожаат қилди. Айбланувчи тезда қўлга олиниб, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилди. Айни пайтда тергов ишлари олиб борилмоқда.


Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+7° дымка
Валюта курси
10371.76
USD 7.28
12153.63
EUR -101.33
133.19
RUB -1.84