Му5
8

Дори воситалари ишлаб чиқариш ва олиб киришни тартибга солиш тўғрисидаги президент қарори имзоланди

СИЁСАТ 24.01.2018, 13:03
1039
Дори воситалари ишлаб чиқариш ва олиб киришни тартибга солиш тўғрисидаги президент қарори имзоланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 23 январь куни «Дори воситалари ва тиббиёт буюмлари ишлаб чиқариш ҳамда олиб киришни янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни имзолади. Ҳужжат матни ЎзА сайтида эълон қилинди.

Унга кўра, корхонанинг ўзи томонидан тайёрланган доривор моддалар (субстанциялар) ва бутловчи буюмлардан дори воситалари ва тиббиёт буюмларини ишлаб чиқариш тўлиқ технологик цикл бўйича дори воситалари ва тиббиёт буюмларини ишлаб чиқариш ҳисобланади.

Корхонанинг ўзи томонидан тайёрланмаган доривор моддалар (субстанциялар) ва бутловчи буюмлардан дори воситалари ва тиббиёт буюмларини ишлаб чиқариш тўлиқ бўлмаган технологик цикл бўйича дори воситалари ва тиббиёт буюмларини ишлаб чиқариш ҳисобланади.

Дори воситалари ёки тиббиёт буюмларини ишлаб чиқариш учун мўлжалланган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида қадоқлаш, истеъмол ўрами ва маркировка қилишдан ташқари барча технологик босқичлардан ўтган ҳар қандай қадоқланмаган дори воситаси ёки тиббиёт буюми «in bulk» маҳсулот деб эътироф этилади.

Шунингдек, дори воситалари ва тиббиёт буюмлари тўлиқ ёки тўлиқ бўлмаган технологик цикл бўйича ишлаб чиқарилган тақдирда улар маҳаллий ишлаб чиқариш маҳсулоти деб эътироф этилади.

Дори воситалари ва тиббиёт буюмлари юқоридаги мезонга мувофиқ бўлмаган ёки «in bulk» маҳсулот асосида ишлаб чиқарилган ҳолларда, улар маҳаллий ишлаб чиқариш маҳсулоти деб эътироф этилмайди.

Маркировка қилиш ва ўрашдан ташқари корхонанинг ўзи томонидан барча ёки алоҳида бутловчи ва технологик қисмларни ишлаб чиқариш ёхуд маркировка қилиш ва ўрашдан ташқари бутловчи ва технологик қисмларни, шу жумладан, импорт қилинаётганларни йиғиш йўли билан ишлаб чиқариш ташкил этилган ҳолларда тиббиёт техникаси маҳаллий ишлаб чиқариш маҳсулоти деб эътироф этилади.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги 2018 йил 1 февралга қадар хорижий дори воситалари ва тиббиёт буюмлари ишлаб чиқарувчиларнинг рўйхатдан ўтиш ҳужжатларига, уларнинг аризасига мувофиқ, йиғим ундирмаган ҳолда «in bulk» маҳсулотнинг ўрами ва маркировкаси ҳақидаги маълумотни кўрсатишга оид қисмига ўзгартириш киритади.

2018 йил 1 мартга қадар дори воситалари, тиббиёт буюмлари ва тиббиёт техникаларини маҳаллий ишлаб чиқариш маҳсулоти деб топиш нуқтаи назаридан ишлаб чиқариш технологик аудитдан ўтказилади.

2018 йил 15 апрелдан бошлаб дори воситалари ва тиббиёт буюмларининг «in bulk» маҳсулотни импорт қилишда, рўйхатдан ўтган тўлиқ ёки тўлиқ бўлмаган технологик цикл бўйича ишлаб чиқариладиган худди шундай маҳаллий маҳсулотлар мавжуд бўлган тақдирда, қўшимча қиймат солиғи бўйича имтиёзлар қўлланилмайди.

Дори воситалари ва тиббиёт буюмлари ишлаб чиқарувчи корхоналарга «in bulk» маҳсулот асосида тайёрланган маҳсулотлар қисмига, рўйхатдан ўтган худди шундай маҳаллий маҳсулотлар мавжуд бўлмаган тақдирда, қўшимча қиймат солиғи бўйича имтиёзлар 2019 йил 1 январга қадар сақлаб қолинади.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+7° пасмурно
Валюта курси
9528.49
USD -10.67
10319.35
EUR -119.35
150.07
RUB 1.3
rightuz