Му5
8

Ўзбекистон ҳукумат делегацияси Қобулда бир қатор музокаралар ўтказди

СИЁСАТ 24.01.2018, 14:02
724
Ўзбекистон ҳукумат делегацияси Қобулда бир қатор музокаралар ўтказди

20 январь куни Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари, Молия вазири Жамшид Қўчқоров бошчилигидаги ҳукумат делегацияси амалий ташриф билан Афғонистон Ислом Республикасида бўлди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар қилади.

Ташриф доирасида Ўзбекистон делегацияси томонидан Афғонистон Президенти Муҳаммад Ашраф Ғани, Ҳукумат ижроия кенгаши раиси Абдулла Абдулла, молия вазири Эклим Ҳакими ва Афғонистон ҳукуматининг бошқа мансабдор шахслари ва аъзолари, шунингдек, Жаҳон банки, Осиё тараққиёт банки ва Осиё инфратузилма инвестициялари банки раҳбарияти вакиллари билан музокаралар ўтказилди.

Қобул шаҳридаги учрашувларда 2017 йил декабр ойида Тошкентда бўлиб ўтган олий даражадаги Ўзбекистон-Афғонистон мулоқоти давомида эришилган келишувларни тадбиқ этишнинг амалий жиҳатлари муҳокама қилинди ва “Мозори Шариф – Ҳирот” темир йўли лойиҳасининг молия институтлари томонидан ташқи молиялаштириш бўйича вазирликлараро маслаҳатлашувлар ўтказилди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+8° туман
Валюта курси
9528.49
USD -10.67
10319.35
EUR -119.35
150.07
RUB 1.3
rightuz