my5

Тошкентда “Telegram” орқали мижоз “овлаган” фоҳиша қизлар қўлга олинди (видео)

ЖИНОЯТ 24.01.2018, 14:30
Теглар: Видео
15266
Тошкентда “Telegram” орқали мижоз “овлаган” фоҳиша қизлар қўлга олинди (видео)

Тошкент шаҳар ИИББ Жиноят қидирув бўлими, Яшнобод тумани ХООБ ҳамда “UzNews.uz” ҳамкорлигида “Фоҳишаликка қарши тунги тадбир” ўтказилди.

Ташкилий гуруҳ томонидан интернет тармоқларига ўзининг шаҳвоний, хирсни уйғотувчи ва беҳаё расмларини қўйиб, бир соатга 400 минг сўм пул эвазига жинсий алоқа қиладиган аёл борлиги аниқланди.

Олиб борилган тезкор тадбир натижасида эса, ҳақиқатда ҳам ушбу аёлнинг фоҳишалик билан шуғулланиши борасидаги маълумотлар ўз тасдиғини топди.

Тунги соат 22:30 атрофида ушбу аёл, яъни Ғаниева Зарина Абдужабборовнанинг фоҳишалик билан шуғулланаётгани маълум бўлди.

Зарина Шайхонтоҳур туманида доимий рўйхатда туриб, Тошкент шаҳар Яшнобод тумани “Парвоз” МФЙ Авиасозлар-1 мавзесида, интернет орқали “мижоз” топиб моддий манфаат эвазига жинсий алоқа қилиб келганлигини тан олди.

Ғаниева Зарина Абдужабборовна ушбу манзилдаги хонадондан, оғзаки келишувга асосланган ижара асосида фойдаланиб келган.

Хонадон кўздан кечирилганда, Заринадан бошқа яна 3 нафар аёллар борлиги ҳам аниқланди.

Жиноят процессуал кодекс талаби ҳамда тергов сири боис юқорида келтирлиган исм-шарифлар ўзгартирилган.



Шарҳлар

Хонанда Каниза коронавирусга чалинганини маълум қилди (Видео)

17.07.2020, 13:35

Ижтимоий тармоқларда хонанда Канизанинг коронавирусга чалингани ҳақида гапирган видеолавҳа тарқалди.Унда Каниза короновирусга чалинганига саккиз кун бўлганлигини, аҳволи борган сари ёмонлашаётганини, неча маротаба қўнғироқ қилаётганига қарамай,...
Ўртасарой карантин зонасидагилар оч ҳолатда ушлаб турилганликларини айтишмоқда (Видео)

09.07.2020, 15:16

Ижтимоий тармоқларда Тошкент, Ўртасарой карантин зонасидаги ҳолат ҳақидаги видеолавҳа тарқалди. Унда карантинга олинганлар қуйидагиларни маълум қилишди:"18 кун бўлди, бизни ҳали ҳам ушлаб туришибди. Кеча обеддан...
Ўзбекистонда коронавирус беморлари учун ажратилган барча койкалар тўлгани маълум қилинди (Видео)

08.07.2020, 15:18

Бу ҳақда ССВ штаби аъзоси, профессор Ҳабибулла Оқилов айни дақиқаларда давом этаётган брифингда айтиб ўтди. Сўнгги маълумотларга кўра, мамлакатда 3986 киши коронавирусдан даволанмоқда.
Ўз соғлигига эътиборсизлик билан қараган беморда коронавирус оғир кечмоқда (Видео)

08.07.2020, 14:50

Видеолавҳада гувоҳи бўлганингиздек, сунъий нафас олиш аппаратига уланган беморнинг аҳволи ниҳоятда оғир кечмоқда. Шифохоналаримизда тез-тез юз бераётган бу каби ачинарли ҳолатларни кўп эшитганмиз, аммо бундан...
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+24° ясно
Валюта курси
10371.76
USD 7.28
12153.63
EUR -101.33
133.19
RUB -1.84