АсосийJamiyat

Ҳафта охирида ҳаво ҳарорати 17-20 даражагача тушиб кетиши мумкин

'Ҳафта охирида ҳаво ҳарорати 17-20 даражагача тушиб кетиши мумкин'ning rasmi

27-29 январь кунларида Ўзбекистон ҳудудларига Шимолий Қозоғистон орқали Ғарбий Сибир ҳудудлари устида шаклланган жуда совуқ ҳаво массалари кириб келади.

Ўзгидромeт хабарига кўра, Ўзбекистон ҳудудларида ҳаво ҳарорати иқлимий меъёрдан 7-12 даражага кам бўлган аномал совуқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. 28-29 январда ҳаво ҳарорати кечалари 11-14 даража совуқгача, кундуз кунлари 2-5 даража совуқгача; шимолда кечалари 17-20 даража совуқгача, кундуз кунлари 7-10 даража совуқгача пасаяди.

    Бошқа янгиликлар