Норвегия, Буюк Британия, АҚШва Германия олимларидан иборат халқаро гуруҳ ҳаводан ифлослантирувчи моддаларни йўқотиш глобал исиш жараёнини янада мураккаблаштириши мумкин, деган хулосага келишди, деб хабар берди lenta.ru нашри .
Баъзи мутахассислар глобал ҳарорат кўтарилиши муаммосини бартараф этиш учун аэрозоллардан фойдаланишни таклиф қилишмоқда. Бироқ тадқиқот натижалари геомуҳандисликнинг бундай усули иқлимнинг янада тезкор исишга олиб келиши мумкинлигини кўрсатди. Ҳар қандай ҳолатда ҳам иқлимнинг ўзгариши кучли сув тошқинлари, ҳалокатли жазирама, аёз ва бошқа табиий офатлар билан таҳдид солади.
Олимлар иқлимнинг глобал ўзгариши билан боғлиқ тўрт сценарийни моделлаштиришди, улар аэрозолларнинг йўқолиш оқибатларини имитация қилади. Маълум бўлишича, ҳавони ифлослантирувчи моддалар Ерга келиб тушаётган қуёш радиациясинингбир қисмини блоклар экан. Атмосферадаги углерод диоксидининг айни дамдаги даражасида уларни йўқотиш иссиқхона эффектини кучайтиради, зеро атмосфера кўпроқ иссиқлик энергиясини ютади.
Мазкур жараён натижасида атмосферанинг ўртача ҳарорати Цельсий бўйича 0,5-1,1 даражагаўсади. Бу, ўзнавбатида, қурғоқчилик ва сув тошқини каби табиий офатлар сонини кескин кўпайтиради.