АсосийJinoyat

Фарғонада 3 ойлик чақалоқни сотаётган аёллар қўлга олинди

'Фарғонада 3 ойлик чақалоқни сотаётган аёллар қўлга олинди'ning rasmi

МХХ Фарғона вилояти бошқармаси ходимлари Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг ҳудудий бошқармаси вакиллари билан ҳамкорликда ўтказган тадбир давомида 23 ёшли О.Г. ва 21 ёшли М.Н. 3 ойлик чақалоқни 13 минг доллар эвазига сотаётган пайт қўлга олинди. Бу ҳақда «Халқ сўзи» хабар бермоқда.

Ҳар икки аёл воқеа жойида ушланди.

МХХ вилоят бошқармаси тезкор ходимларининг ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказган иккинчи махсус тадбирида эса Ёзёвон туманида яшовчи А.Д. ва М.У. томонидан 3 ёшли болани 7 минг долларига сотиб юборилишининг олди олинди.

Фарғона вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан уларга нисбатан Жиноят кодексининг 135-моддаси бўйича иш қўзғатилди.

    Бошқа янгиликлар