Ислом Каримов номидаги “Тошкент” халқаро аэропортида Биринчи Президентимиз, буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом Каримов таваллудининг 80 йиллигига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА маълум қилди.
Давра суҳбатида Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 25 январдаги “Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг хотирасини абадийлаштириш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ “Тошкент” халқаро аэропортига Ислом Каримов номи берилганани таъкидланди.
Тадбирда Ислом Каримов ҳаёти ва фаолиятига бағишланган ҳужжатли фильм намойиш этилди. Биринчи Президентимиз билан бирга меҳнат қилган фахрийлар мустақиллигимиз асосчиси ҳақида илиқ таассуротлари билан ўртоқлашди.
1992 йил Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримов фармонига биноан “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси ташкил этилган эди.
25.01.2018 10:05
Халқаро аэропортда Биринчи Президентимиз билан бирга меҳнат қилган фахрийлар у ҳақдаги хотираларни ёдга олди
