Ҳиндистоннинг Ҳайдаробод шаҳрида яшовчи йигит темирйўл состави фонида экстремал селфига тушмоқчи бўлганда уни поезд уриб кетди, деб хабар берди lenta.ru нашри.
Катта тезликда яқинлашиб келаётган поездни қўли билан кўрсатган йигит ишонч билан суратга туша бошлади. Дўстлари уни бу фикрдан қайтаришга уринишди. Бироқ у кўнмади. Масофани нотўғри ҳисоблаб, рельсга жуда яқин келиб қолди. Оқибатда уни поезд уриб юборди, шунга қарамай, йигит тирик қолди. Айни пайтда у касалхонада даволанмоқда.
Йигитнинг шундай катта тезликда келаётган поезд тагидан тирик чиққани барчани ҳайратда қолдирди.