Му5
48

Озодбек Назарбеков бошқа лавозимга тайинланди

ШОУ-БИЗНЕС 25.01.2018, 16:06
9275
Озодбек Назарбеков бошқа лавозимга тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 август куни Ўзбекистон ижодкор зиёлилари билан бўлиб ўтган учрашувда, “Ўзбекконцерт” Давлат муассасаси ҳузурида “Ўзбекистон Халқ артистлари клуби”ни ташкил этиш бўйича билдирган фикрлари ижросини таъминлаш мақсадида, «Ўзбекконцерт» Давлат муассасаси ҳузурида “Ўзбекистон халқ артистлари клуби” ташкил қилинди ва Клуб Низоми ишлаб чиқилганди.

17 август куни бўлиб ўтган ташкилий йиғилишда мазкур Клубга Ўзбекистон халқ артисти Фаррух Зокиров раис этиб тайинланган эди

24 январь куни бўлиб ўтган Клубнинг навбатдаги йиғилишида бир қатор Ўзбекистон халқ артистлари, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар иштирок этишди.

Йиғилиш давомида клуб фаолиятини янада яхшилаш ҳусусида сўз бориб, эндиликда, унга Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирининг биринчи ўринбосари Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Озодбек Назарбеков раиси этиб сайланди.

Клубнинг асосий мақсади — мамлакатимизда миллий эстрада санъатини ривожлантириш, аввало ижодкорларни ўз фаолияти билан ёшларга ўрнак бўлиш, билим ва тажрибаларини ёшларга ўргатишдир. Шунингдек, устоз санъаткорлар миллий эстрада санъатини ҳар қандай бегона таъсирлардан, айниқса, ёш истеъдод соҳибларини “оммавий маданият” руҳидаги оқимлардан ҳимоя қилиш, мазмунсиз, савияси паст қўшиқларнинг пайдо бўлишини олдини олиш, хорижий санъаткорларнинг ижроси ва ҳатти-ҳаракатларига тақлид қилиш каби салбий ҳолатларни батараф этишга биринчи вазифа деб қарашмоқда.


Эслатиб ўтамиз, 2017 йилнинг 17 августидан то бугунга қадар, мазкур клуб олти маротаба йиғилиш ўтказди.

Шарҳлар