АсосийDunyo

Япон денгизида бортида 21 киши бўлган Россия кемаси йўқолди

'Япон денгизида бортида 21 киши бўлган Россия кемаси йўқолди'ning rasmi

Жанубий Кореядан Сахалин томон йўлга чиққан “Восток” балиқчи кемаси Япон денгизида йўқолди, деб хабар берди Segodnya.ua нашри.

Бугун тонгда россиялик қутқарувчилар Жанубий Кореянинг Донгхэ координация марказидан Сахалин томон йўлга чиққан “Восток” кемасининг радиоҳалокат ускунаси ишлаб кетганлиги ҳақида хабар берди.

Унинг яқинида бўлган Жанубий Кореянинг кемаси ҳалокат сигнали келган ҳудудга борди. У ерда на Россия кемаси, на одамлар бор эди. Йўқолган кема билан алоқага чиқиш учун қилинган ҳаракатлар натижа бермади.

“Восток” балицчи кемаси бортида 21 киши бўлган. Кемани қидириш учун воқеа жойига иккита Ми-8 вертолёти етиб келди. Бундан ташқари кема қидирилаётган ҳудудга қутқарув кемаси, Россич ФВВнинг самолётлари етиб келди.

    Бошқа янгиликлар