my5

Қўқонда кўча “авторитети” озодликдан маҳрум этилди

ЖИНОЯТ 25.01.2018, 21:06
3660
Қўқонда кўча “авторитети” озодликдан маҳрум этилди

“Ҳуқуқ” газетаси хабарига кўра, Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида савдогар оиладаги вояга етган йигит тўқликка шўхлик қилиб, ўзини “авторитет” сифатида тан олишлари учун “кўча кўзир”лари билан муштлашиб юрган.

Шунингдек, худди хорижнинг жанговар фильмларидаги каби қурол сақлаб, енгил машинада кезиб, бар, ресторанларда вақтичоғлик қилишга одатланган.

Исми ошкор этилмаган йигит 16 калибрли “ИЖК” русумли милтиқда отишма содир этиб, бир кишини оғир яралаган, яна бир ватандошни пичоқлаган. Бир муддатда Тошкентда қочиб юрган. Зўравонлик билан теварак-атрофдагиларга ҳукмини ўтказмоқчи бўлган “авторитет” қўлга олиниб, узоқ муддатга озодликдан маҳрум этилгани хабар қилинган.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+7° ясно
Валюта курси
10359.88
USD -11.88
12285.78
EUR 132.15
136.11
RUB 2.92