my5

Фарғоналик йигит ўз онаси ва опасини белкурак билан калтаклади

ЖИНОЯТ 26.01.2018, 06:16
3691
Фарғоналик йигит ўз онаси ва опасини белкурак билан калтаклади

22 январь соат 21:45 ларда Фарғона вилоятининг Бешариқ тумани Қум маҳалла фуқаролар йиғини Кармак қишлоғида яшовчи, 1997 йилда туғилган Ж.Й. ўз яқинларини аяб ўтирмади.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасидан хабар беришларича, у ўз уйида оилавий жанжал оқибатида бирга яшовчи онаси, 1964 йилда туғилган М.Ч. ва опаси, 1986 йилда туғилган Д.Ч.ни белкурак билан уриб, жароҳат етказган.

Оқибатда жабрланувчилар шифохонага ётқизилганлар. Ж.Й. эса қўлга олинган.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+7° дымка
Валюта курси
10371.76
USD 7.28
12153.63
EUR -101.33
133.19
RUB -1.84