Му5
8

Президентнинг парламентга Мурожаатномаси «Rotobo» журнали нигоҳида

СИЁСАТ 26.01.2018, 07:21
1085
Президентнинг парламентга Мурожаатномаси «Rotobo» журнали нигоҳида

Россия ва МДҲ мамлакатлари билан савдо бўйича «Rotobo» япон ассоциациясининг шу номда чоп этиладиган ойлик расмий нашри - «Rotobo» журнали саҳифасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ўтган йил 22 декабрь куни Олий Мажлис палаталарига тақдим этган Мурожаатномасига бағишланган материал босилиб чиқди. Бу ҳақда “Жаҳон” ахборот агентлиги маълум қилди.

Журналда қайд этилганидек, республикада биринчи маротаба давлат раҳбарининг ижтимоий-иқтисодий ва демократик ривожланишнинг энг муҳим ва долзарб масалалари юзасидан миллий парламентга мурожаат этиши тажрибаси амалиётга киритилди. «Бугунги куннинг ўзи буни талаб этмоқда, деб ёзади нашр, мазкур Мурожаатнома Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар билан ҳамоҳангдир».

Халқнинг манфаати ҳисобга олинган ҳолда турли йўналишларда, шу жумладан, суд-ҳуқуқ, иқтисодиёт, ижтимоий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда туб ўзгаришлар ҳаётга тадбиқ этилмоқда, деб ёзади «Rotobo».

Нашр жорий йилга мўлжалланган режалар хусусида тўхталар экан, уларда тадбиркорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, жумладан, ишлаб чиқаришга юқори технологияларни олиб келиш ва тадбиқ этиш, илм-фаннинг энг янги ютуқларини қўллаш учун қулай шароитларни шакллантириш устувор вазифа этиб белгиланганини журналхонлар эътиборига ҳавола қилган. Шу билан бирга, тадбиркорлар малакасини ошириш, етакчи хорижий ташкилот ва компанияларда уларнинг малака ўташлари ҳамда ўзаро манфаатли ҳамкорлик қилишлари учун кенг имкониятларни яратишнинг муҳимлиги ҳам кўрсатиб ўтилган.

Таъкидланганидек, Президентнинг Мурожаатномасида давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштириш, қонун устуворлигини таъминлаш, иқтисодиётни либераллаштириш, ижтимоий соҳани ривожлантириш, хавфсизлик, миллатлараро ҳамжиҳатлик ҳамда диний бағрикенгликни мустаҳкамлашнинг устувор вазифалари белгилаб берилган.

Шуни ҳам қайд этиш жоизки, «Rotobo» Россия ва МДҲ мамлакатлари билан савдо бўйича япон ассоциацияси 1967 йили ташкил этилган бўлиб, у Кунчиқар мамлакатдаги компаниялар ва МДҲ иқтисодий ташкилотлари ўртасидаги амалий ҳамкорликнинг ривожланишига кўмаклашадиган ягона ташкилот ҳисобланади.

Шу номдаги «Rotobo» журналига ҳам 1967 йили асос солинган. 50 мингдан зиёд нусхада чоп этиладиган ушбу нашр 200 дан зиёд компания, савдо фирмалари, саноат корхоналари, банклар, фонд тизимлари ҳамда ишбилармонлар уюшмалари ўртасида тарқатилади.


Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+12° туман
Валюта курси
9526.28
USD -2.21
10329.35
EUR 10
148.82
RUB -1.25
rightuz