Sevimli

«Матизнинг саргузаштлари» - янги анимацион фильм устида иш бошланди

МАДАНИЯТ 26.01.2018, 12:20
«Матизнинг саргузаштлари» - янги анимацион фильм устида иш бошланди
«Ўзбеккино» Миллий агентлиги Бадиий кенгаши томонидан муаллиф Исмоил Шомуродовнинг «Матизнинг саргузаштлари» номли кўп қисмли мультфильм сценарийси маъқулланди.

Ушбу анимацион фильмнинг қаҳрамонлари — юртимизда ишлаб чиқариладиган автомобиллардан ташкил топган бўлиб, унда бош қаҳрамон — кичкинтой «Матиз» билан боғлиқ турли қизиқарли саргузаштлар ҳикоя қилинади. Фильмни яратишда Абдулатиф Ҳайдаров бошчилигидаги аниматорлар гуруҳи ҳамда рассом Зилола Ҳамидова ижод қилмоқда.


Ҳозирда мультфильмнинг дастлабки 6 та қисми бўйича ишлар бошлаб юбориди. Йил сўнгига қадар ушбу янги мультфильмни болажонлар эътиборига тақдим этиш режалаштирилган.



Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси