АсосийJamiyat

“Урганч—Бухоро” йўналиши бўйича авиақатнов йўлга қўйилмоқда

'“Урганч—Бухоро” йўналиши бўйича авиақатнов йўлга қўйилмоқда'ning rasmi

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси томонидан йўловчи ташиши, сайёҳларга қулайлик яратиш, ичик туризмни ривожлантириш мақсадида жорий йилнинг март ойидан бошлаб “Урганч—Бухоро” йўналиши бўйича авиақатнов йўлга қўйилади, деб хабар қилди "Халқ сўзи" нашри.

Парвозлар ҳафтанинг душанба, сешанба, пайшанба ҳамда якшанба кунлари амалга оширилади. Йўналиш автоматлаштирилган бронлаш тизимига киритилган.

Май ойидан эътиборан эса “Тошкент—Барселона—Тошкент” йўналиши бўйича Испанияга мунтазам қатнов бошланади. Мазкур йўналиш хизматларидан йўловчилар ҳафтанинг пайшанба кунлари замонавий “Boeing” самолётлари орқали фойдаланишлари мумкин.

Бундай лойиҳалар келгусида ҳам изчил давом эттирилади.

    Бошқа янгиликлар