АсосийDunyo

40 даражали совуққа капрон пайпоқда чиққан талаба қизнинг оёғини совуқ урди

'40 даражали совуққа капрон пайпоқда чиққан талаба қизнинг оёғини совуқ урди'ning rasmi

Остона шаҳридаги нуфузли университетлардан бирида ўқийдиган талаба қиз 40 даражали совуққа капрон пайпоқда чиққанлиги боис, оёғини совуққа олдириб қўйди, деб хабар берди lenta.ru нашри.

Воқеа 23 январь куни юз берди. Қизнинг ҳар икки оёғини I-II даражали совуқ урган, айни пайтда у касалхонага ётқизилди. Университет раҳбариятининг маълум қилишича, қиз об-ҳаво шароитига қарамаган ҳолда енгил кийинган. У бекатда узоқ вақт автобус кутиши натижасида оёғини совуқ урган. Қизнинг ўзи мазкур ҳолатга изоҳ беришни истамади.

2018 йилнинг январь ойида Қозоғистонда аномал совуқ об-ҳаво ҳукм сурди. Мамлакатнинг баъзи бир ҳудудларида ҳаво ҳарорати - 45 даражага тушди. Совуқ уриши оқибатида юзлаб одамлар тиббий муассасаларга мурожаат қилган.

    Бошқа янгиликлар