Редфордлар Британияда энг кўп болали оила сифатида жуда машҳур. Бир вақтлар улар кўп фарзандли бўлишни орзу қилардилар, вақт ўтиши билан эса бу орзулари ҳатто ортиғи билан ушалганини кўришимиз мумкин.
Аёл илк фарзандини 14 ёшида дунёга келтирган. Ўша пайтда улар ҳали вояга етмаганликлари учун фарзандларига васий ота-она топишларига тўғри келган.

Охирги 14 йил мобайнида Сю тўхтовсиз эрига фарзанд ҳадя этмоқда. Яхши ҳамки, оилада ҳеч қандай молиявий муаммолар йўқ.
Оилага тўнғич фарзандлари Кристофор ҳам ёрдам беради, бундан ташқари Редфордлар оиласининг шахсий бизнеслари ҳам бор.
Улар 19 маротаба ота-оналик бахтига мушарраф бўлганликларига ҳеч қанча вақт ўтмаёқ Сю яна ҳомиладор эканлиги маълум бўлди.
Редфордлар оиласининг 20 та фарзандидан ташқари яна 3 набиралари ҳам бор.
Ноэл билан Сю катта оила ва болаларга аллақачон кўникиб ҳам қолишган, фақатгина байрам арафасида анчайин тер тўкишларига тўғри келади, албатта.
Редфордларнинг дўстларига фарзанднинг қиз ёки ўғил бўлиши жуда қизиқ, чунки Редфордларнинг ҳозирда 10 та ўғил ва 9та қиз фарзандлари бор.