Радхика Мадан 1995 йил 1 май санасида Ҳиндистоннинг Питампур шаҳрида туғилган. Дадаси Суджит Мадан тадбиркор, онаси Хееру Мадан эса рассом. Актрисанинг Арджун исмли акаси бор. Радхиканинг машҳурлик сари илк қадамни елевидениедаги «Юлдузлар билан рақс» номли шоу билан қўйган. Таъкидлаш керакки, актриса айнан шу кўрсатув орқали ёш-у қарининг тилига тушади.
Келажакни ўзгартирган учрашув...
Рақс билан профессионал даражада шуғулланиб келаётган Радхика кино олами ҳақида ўйламасди ҳам. Аммо режиссёр, продюссер ва сценарийнавис Экта Капур билан танишув унинг тақдири ва орзуларини ўзгартириб юборган. Машҳур Экта Маданнинг рақсларига маҳлиё бўлиб, унга шу заҳотиёқ «Сенга ошиқман» сериалининг бош қаҳрамонини ижро этишни таклиф этади. Ишани роли орқали у телетомошабинларнинг меҳрини қозонишга мувоффақ бўлган ва нуфузли «Zee Gold Awards» мукофотини ҳам қўлга киритади. Радхика «Сенга ошиқман» сериали билан нафақат машҳур бўлади, балки бекаму кўст ҳаётга ҳам эришди. Сериал продюссерлари роль учун жуда катта гонарар тўлашди. Актриса биринчи гонарарига Мумбайдан деразаси денгизга қараган шинам уй сотиб олган. Айни кунлар Радхика Болливуднинг машҳурлари Видья Балан ва Шахид Капурлар билан қўшни бўлиб яшаяпти.
Ишдан ташқари
“Мадан ҳар бир даврага файз олиб кира оладиган қиз. У ўзининг ҳазил-мутойибаси билан доим кайфиятимизни кўтаради” дейди актрисанинг дўстлари. Бўш вақт топди дегунча рақс майдонига шошади, китоб мутола қилишни ҳам ёқтиради. Бризер лақабли кучукчаси билан сайр қилиш-ку жону дили.
Сиз билмаган 8 факт
- Шўх-шаддот қиз образида танилган Радхика сериаллар олимига кириб келишдан аввал рақс санъати билан профессионал шуғулланган. Іозир ҳам бўш вақтларида хореограф сифатида ёш рақоссаларга сабоқ беради.
- У ҳинд телевидиниесидаги машҳур шоулардан бири — «Комедик оқшом — Бачао»да бошловчи сифатида ҳам фаолият юритади.
- Бошқа актрисалардан фақали ўлароқ, Радхика пардоз қилишни умуман ёқтирмайди. Шунинг учун ҳам кундалик ҳаётда уни макияжсиз кўришга одатланишган. Радхика табиий гўзаллик тарафдори.
- Радхиканинг энг катта орзуларидан бири ҳиндистонликларнинг машҳур «Учрашганимизда 2» (Jab We Met 2» фильмида рол ижро этиш.
- Айни пайтда актрисанинг кўнгли Ишан Аре исмли йигитда. Севгилисининг санъатга умуман алоқаси йўқ.
- Радхика Мадан алу пури, голгапа ва идли миллий тамоларини яхши кўради.
- Ранбир Капур ва Карина Капурнинг ашадий мухлиси.
- Актриса ижтимойи тармоқларнинг фаол фойдаланувчиси. Унинг инстаграмдаги саҳифасини 1,4 млн. мухлис кузатади. У ҳам ўз ўрнида доимий равишта шахсий ҳаёти ҳақидаги фото-ҳисботлар тақдим этиб туради.