Му5
50

Ўзбектуризм янги интерактив “Verum QR” хизматини ишга туширди

HI-TECH 06.02.2018, 10:07
3347
 Ўзбектуризм янги интерактив “Verum QR” хизматини ишга туширди

“Verum QR” – бу 12 та хорижий тилда Ўзбекистоннинг туристик салоҳияти акс этган видео, фото ва матнли маълумотлар сақланган интерактив дастурдир. Ушбу стартап лойиҳаси ёрдамида юртимизга сайёҳларни жалб қилиш ва уларга кенг имкониятлар яратиш кўзланмоқда.

Айни шу дастурни амалга ошириш бўйича Маданият вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва “Tehno dargoh” МЧЖ ўртасида учтомонлама ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Хива шаҳрининг 15 та тарихий обидаларида “Verum QR” дастури синовдан ўтказилди. Ҳозирда лойиҳа учта Ўзбек, рус ва инглиз тилларида маълумотларни ўзида мужассам этган. Ташкилотчиларнинг сўзларига қараганда, QR кодлари бутун республика бўйича ўрнатилгач, лойиҳа 12 тилда маълумотларни етказиш имкониятига эга бўлади.

Мазкур лойиҳа орқали мамлакатимизга ташриф буюрган сайёҳлар юртимиздаги мавжуд тарихий обида, мемориал комплекс, меҳмонхона, ресторан ва ҳудудларга оид барча маълумотларни видео, фото ва матн кўринишида тезкорлик билан олишлари мумкин бўлади.

“Техно даргоҳ” МЧЖ раҳбари Турғун Хўжаев:


Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси билан ҳамкорликда ушбу лойиҳа икки босқичда тўлиқ ишга туширилади. Унинг биринчи босчиқи Юнеско томонидан тан олинган 6 та тилда шу йилнинг сўнггига қадар йўлга қўйилса, 2018 йилнинг 1 апрелидан тизим 12 та тилда тўлиқ ишга туширилади.

Таъкидлаш жоизки, бу Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан амалга оширилаётган илк интерактив хизмат эмас, бунга қадар ҳам кўплаб лойиҳалар ҳаётга тадбиқ этилган.

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси АКТни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Баходир Сусаров:


E-Mehmonxona, Uzbekistan pass, Silk road каби 11 дан ортиқ интерактив хизматларни ҳам жорий этганмиз. Келажакда SMART туризмни ривожлантириш бўйича яна бир қанча электрон тизимларни яратиш ҳам режалаштирилган.

Ушбу лойиҳанинг ўзига хос жиҳатларидан яна бири шундаки, сиз киритган QR кодлар дастурда сақланиб қолинади ҳамда маълумотларни яқинларингиз билан ҳам бўлишишингиз мумкин.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+7° туман
Валюта курси
rightuz