Sevimli

Қозоғистонда ўзбек киноси кунлари ўтказилади

МАДАНИЯТ 06.02.2018, 15:15
Қозоғистонда ўзбек киноси кунлари ўтказилади

Қозоғистонда давом этаётган Ўзбекистон йили давомида ўзбек киноси кунлари ташкил этилади. Шунингдек, ўзбекистонлик кинематографистлар томонидан яқин кунлар ичида Қозоғистон ҳақида турли жанрларда картиналар суратга олинади. Бу ҳақда “Ўзбеккино” миллий агентлиги раҳбариятининг Қозоғистон элчиси билан бўлиб ўтган учрашувида маълум қилинди.

Томонлар маданий алоқаларни янада ривожлантириш бўйича махсус “йўл харитаси” ишлаб чиқиш масалалари, шунингдек, киносаноат соҳасидаги ҳамкорликнинг асосий йўналишлари ва мақсадларини муҳокама қилдилар. Мазкур лойиҳани амалга ошириш учун икки давлатнинг профессионал сценарийнавислари, кинорежиссёрлари ва тасвирчиларидан иборат ижодий гуруҳ тузилди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси