Му5
50

Юртимизда инновацион кинотеатрлар қурилади

HI-TECH 17.02.2018, 08:07
3474
Юртимизда инновацион кинотеатрлар  қурилади

Сир эмаски, бугунги кунда юртимиз кинематографияси ривожланишга эҳтиёж сезаётган соҳалардан бири. Шу сабаб мазкур тизимни моддий томондан қўллаб-қувватлаш учун Ўзмиллий банк томонидан катта миқдордаги кредит ажратилиб, республикамизнинг жами 52 та кинотеатрини қуриш ва қайта таъмирлаш лойиҳаси амалга оширилади.

Аҳамиятлиси шундаки, ушбу комплекслар замонавий талабларга тўлиқ жавоб берадиган ўртача 70 ўринли бир нечта кичик томоша зали ва асосий заллардан иборат 2 қаватли лойиҳа асосида қурилади. Шунингдек, умумий майдони ўртача 400 кв.м ни ташкил этадиган ёзги томошагоҳлар ҳам барпо этилиши кўзда тутилган.

Мисол учун биргина Бухоро вилоятининг ўзида лойиҳа доирасида жорий йилда 4 та 2 қаватли кинотеатр қурилади. 2018 йилнинг 4-чорагида ишга тушириладиган дастур натижасида 70 та янги иш ўринлари яратилади.

Шунингдек, “Ўзбеккино” Миллий агентлиги ҳамкорлигида юртимизнинг чекка ҳудудларида ҳам “Мобил кинотеатр” инновацион лойиҳаси амалга оширилади. Бу ҳали ҳаммаси эмас, Ўзмиллий банк “Ўзбеккино” Миллий агентлиги ва “Ўзавтосаноат” АЖ билан ҳамкорликда “Киноклуб” кўчма лойиҳаси учун ҳам кредит ажратган. Кўчма кинотеатр исталган шароитда, ҳеч қандай қўшимча электр энергияси ёрдамисиз томошабинларга хизмат кўрсатиш имконига эга бўлади. Бунинг учун киноэкран ва овоз ускуналари махсус енгил машиналарда ўрнатилиб, аҳолига тезкор равишда маданий ҳордиқ улашиш хизматини амалга оширади.

Эслатиб ўтамиз, давлат раҳбарининг Бухоро вилоятига ташрифи давомида республика минтақаларида намунавий кинотеатрларни, жумладан ёзги ҳамда “мобиль кинотеатрлар”ни қурилиши бўйича лойиҳалар тақдимоти ўтказилди. Ўзмиллийбанк томонидан режалаштирилган ишлар “Миллий кинематографияни янада ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3176-сонли қарор ижросини таъминлаш мақсадида амалга оширилади.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+7° туман
Валюта курси
rightuz