my5

Тошкентда курсдошини пичоқлаган юридик коллеж ўқувчисига ҳукм чиқарилди (видео)

ЖИНОЯТ 21.02.2018, 13:33
Теглар: Видео
4056
Тошкентда курсдошини пичоқлаган юридик коллеж ўқувчисига ҳукм чиқарилди (видео)

Тошкентда курсдошини пичоқлаган юридик коллеж ўқувчисига ҳукм чиқарилди. Бу ҳақда «Ёшлар» телеканалининг «Давр» информацион дастурида хабар берилди.

Учтепа туман суди бу ҳолат юзасидан якуний қарорни, ҳукмни ўқиб эшиттирди ва бунга кўра, курсдошининг қотилига айланган Саидкамрон Саидвоҳидов 5 йилга узил-кесил ўташлик билан озодликдан маҳрум қилиш жазоси билан жазоланди.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йил 6 октябрь куни Тошкент юридик коллежида 3-курс талабалари ўртасида келишмовчилик келиб чиқиб, Саидкамрон Саидвоҳидов ўзининг икки курсдоши — Асадбек Парпибоев ва Раҳматилла Ёрқориевга пичоқ билан тан жароҳати етказган эди. Ҳодиса оқибатида Парпибоев вафот этган, Ёрқориевга тиббий ёрдам кўрсатилган.


Шарҳлар

Ҳамюртларимиз Москвадан Ўзбекистонга олиб келинди (Видео)

27.05.2020, 14:00

Тошкент - Москва - Тошкент рейси билан ҳамюртларимиз Ўзбекистонга олиб келинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлиги Ахборот хизмати хабар берди. Ўзбекистонга қайтган барча фуқаролар белгиланган...
Қашқадарёда қутқарувчилар кўп қаватли уйга кириб олган илонни олиб чиқишди (Видео)

27.05.2020, 12:40

Ушбу воқеа Қарши шаҳридаги 5 микрорайонда юзага келди. А.Х. исмли фуқаро вилоят ФВБ навбатчилик қисмига уйига илон кириб олганлиги ҳақида маълум қилган. Қутқарувчилар саноқли дақиқаларда,...
Қаршилик аёлнинг яширин ва ножўя қилмиши фош бўлди (Видео)

26.05.2020, 13:52

2020 йилнинг 2 май куни Қарши шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида шаҳарнинг Чўлқувар маҳалласи фуқаролар йиғини ҳудудидаги...
Президентимиз кечаю кундуз сирдарёликлар ташвиши билан банд — Зироат Мирзиёева (Видео)

23.05.2020, 11:31

Аввал хабар қилганимиздек, «Zamin» фонди васийлик кенгаши раиси Зироат Мирзиёева Сардоба сув омборидаги фалокат рўй берган ҳудуддан эвакуация қилинган аҳоли ҳолидан хабар олиш учун Сирдарёга ташриф...
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+34° ясно
Валюта курси
10139.30
USD 9.74
11051.84
EUR 96.72
141.35
RUB 3.81