Му5
4

Манзура бугун таваллуд айёмини нишонламоқда

ШОУ-БИЗНЕС 21.02.2018, 14:47
Теглар: Фото, Манзура
6073
Манзура  бугун таваллуд айёмини нишонламоқда

Бетакрор имиджи, ижро этган қўшиқлари билан доим мухлислар эътиборида бўлган хонанда Манзура Сардор Раҳимхон билан «Жаним» клипи, сўнгги вақтда маъмурларининг ўзгариши сабаблари ҳақида.

— Ҳалима Ибрагимова ва Сардор Раҳимхон билан бирга суратга олинган клипнинг промоушени кимнинг ғояси эди?

— Бу клипга кириш эди. Аслида пиарга инсонларда қизиқиш кучли.

— Бу йил концерт бериш ниятингиз борми?

— Йўқ, чунки концерт беришим учун репертуарим яхши бўлиши керак. Тўғрисини айтсам, аввалги қўшиқларимдан унчалик қониқмаяпман. Фақат муҳаббат ҳақидаги қўшиқлардан иборат бўлиб қолгандек.

alt

— Охирги бир йил ичида уч ёки тўрт марта маъмурингиз алмашди. Нима сабабдан бундай?

— Бу иш. Аниқ нимага эканлигини айта олмайман. Биттаси ёшлик қилиб кетди, бошқалари эса маълум бир сабабларга кўра. Лекин баъзи маъмурларимдан нималарнидир ўргандим ҳам.

— Улар сиз ҳақингизда турли гаплар тарқатиши, иғволар қилиши мумкин эди-ку, бундан чўчимадингизми?

— Шукур, менда ундай бўлмади. Шу пайтгача ҳеч бир маъмурни санъаткорни ортидан ёмонлаганини кўрмадим. Тинч келиб, тинч кетишади.

alt

— Ҳозир ёдингизда қолган ва сизга жуда ёқадиган ҳаётий жумлани айтиб ўтсангиз?

— Инсон ён-атрофидан уялмаса, Яратгандан ҳам уялмайди.

— Кўпроқ нима қилишни ёқтирасиз?

— Уйда ўтиришни яхши кўраман. Баъзи ишлар билан кўчага чиқишимга тўғри келади-ю, аммо кўпроқ уйда бўлишни истайман. Давлат телеканалларини томоша қилишни, тарихий китоблар ўқишни ёқтираман.

Бугун ширали овоз соҳибаси, хонанда Манзуранинг таваллуд айёми. Фурсатдан фойдаланиб хонандани табриклаймиз, келгусида ижодий парвозлар тилаймиз.

Маълумот учун: Манзура — 1978 йил 21 февралда Тошкент шаҳрида, рассом Муборак Йўлдошев оиласида дунёга келади. Манзура боғча давридаёқ ўзининг ноёб овози билан барчани ҳайрон қолдирарди. Қизидаги қобилиятни сезган ижодкор ота уни Успенский номидаги мусиқа мактабига беради. У ерда олинган билим ва тажриба Манзурани вокал устаси сифатида шакллантиради.

Ёш бўлишига қарамай, Манзура «Карубина» ариясини «Неймер» оркестри жўрлигида куйлайди. Катта диапазонга эга овози билан ҳаммани ҳайратга солган Манзура ўзида янги куч сезгач, фақат олдинга интилиш зарурлигини тушуниб етади. 1996 йилда Манзура опаси Нигина ва дугонаси Наргиза билан «Себону» гуруҳини тузади. Иқтидорли хонанда Равшан Зокиров бошчилигида трио 2 та қўшиқ ёзиб, «Офарин-96»кўрик танловида 2-ўринни эгаллади.

Кутилмаган бурилиш ҳар уч ижодкорни ҳам қувонтирди. Натижада солист Манзура шу йили Успенский номидаги мусиқа мактабини тугатиб, Тошкент Давлат Консерваториясида ўқишни давом эттиради. Омадли трио кейинчалик «Осиё»дуэтигаайланди. 2000 йил гуруҳ таркибида яна бир ўзгариш рўй беради. Дуэт солога айланади. Манзура яккахон хонанда сифатида фаолиятини бошлайди.

Шарҳлар

Хоразмда “Шамол генератори” ишлаб чиқарилади

22.01.2020, 18:06

Муқобил энергия манбаларидан фойдаланиш тарихан жуда узоқ даврларга бориб тақалади. Қадимдан қуёш ва шамол энергетикасидан маълум даражада инсоният ўз яшаш турмуш тарзида фойдаланиб келган. Масалан...
Қорақалпоғистон Республикасида Ватан ҳимоячилари куни байрамининг ёрқин лаҳзалари (Фоторепортаж)

14.01.2020, 20:17

Бугун, 14 январь куни Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театрида Ватан ҳимоячилари куни ҳамда Ўзбекистон Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 28 йиллиги байрам тадбири бўлиб ўтди. Тадбирда...
Нукусдаги фестивалда ҳарбийларнинг чиқишлари, ёшлар билан қувноқ баҳслар, қурол, ҳарбий техникалар кўргазмаси ва бошқалар намойиш этилди (Фото)

14.01.2020, 18:07

Ватанпарварлик ойлиги доирасида барча ҳудудларда бўлгани каби Қорақалпоғистон Республикасида ҳам ватанпарварлик фестиваллари орқали Ватан ҳимоячилари куни айёми умумхалқ байрами сифатида халқимиз билан бирга ўтказиляпти.Нукус шаҳри...
Австралия табиий офат исканжасида (Фото)

07.01.2020, 12:29

2019 йилнинг октябрь ойларида ҳаво ҳароратининг исиб кетиши оқибатида Австралиянинг шарқий ҳудудларида бошланган ўрмон ёнғинлари ҳозирда Янги жанубий Уэлс ва Виктория штатларининг жанубий-шарқий қисм ҳудудларигача...
Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+0° туман
Валюта курси
9547.05
USD -3.71
10585.77
EUR -34.68
155.06
RUB -1.53
rightuz