my5

Суд Аҳмадбойнинг шерикларига ҳам жазо тайинлади (видео)

ЖИНОЯТ 21.02.2018, 19:56
Теглар: Видео, Ахмадбой
3365
Суд Аҳмадбойнинг шерикларига ҳам жазо тайинлади (видео)

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг бир неча моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланаётган судланувчи Аҳмаджон Турсунбоев ва бошқаларга нисбатан жиноят ишининг тергов билан якунланган қисмини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни ниҳоясига етди.

Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилоят судида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик), 188-моддаси (ноқонуний тадбиркорлик фаолияти), 189-моддаси (савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш), 190-моддаси (фаолият билан лицензиясиз шуғулланиш), 25 орқали 211-моддаси (пора беришга суиқасд қилиш) ва 243-моддаси (жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш)да кўзда тутилган жиноятларни содир этишда айбланаётган Аҳмаджон Турсунбоев, Олмос Қўчқоров, Иззатила Иброҳимов, Муроджон Турсунбоев, Ойбек Турсунбоев, Азизжон Турдиев ва Рашид Исмоиловларга нисбатан суд ҳукми эълон қилинди.

– Суд жиноят иши материалларини ҳар томонлама ва тўлиқ ўрганиб, судланувчиларни юқорида кўзда тутилган жиноятларни содир этишда айбдор деб топди, – дейди Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти суди судьяси Дилшод Комилов. – Судланувчиларга нисбатан жазо чораларини белгилашда суд Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва жиноят қонунчилигида белгиланган инсонпарварлик ва адолат тамойиллари ҳам асосланди.

Судланувчиларнинг содир этган жиноятлари учун чин кўнгилдан пушаймон экани ва жиноий қилмишларни фош қилишда фаол ёрдам берганликлари эътиборга олинди.

Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилоят суди 7 нафар судланувчини Жиноят кодексининг тегишли моддалари бўйича айбдор деб топди ва Аҳмаджон Турсунбоевга 1 йил муддатга тадбиркорлик билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда 13 йил озодликдан маҳрум қилиш ва энг кам ойлик иш ҳақининг 400 баравари миқдорида (52 096 000 сўм) жарима жазоси;

Олмос Қўчқоровга 1 йил муддатга тадбиркорлик билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда 11 йил озодликдан маҳрум қилиш ва энг кам ойлик иш ҳақининг 400 баравари миқдорида (52 096 000 сўм) жарима жазоси;

Иззатила Иброҳимовга 1 йил муддатга тадбиркорлик билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда 11 йил озодликдан маҳрум қилиш ва энг кам ойлик иш ҳақининг 350 баравари миқдорида (45 584 000 сўм) жарима жазоси;

Муроджон Турсунбоевга 1 йил муддатга тадбиркорлик билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда 11 йил озодликдан маҳрум қилиш ва энг кам ойлик иш ҳақининг 350 баравари миқдорида (45 584 000 сўм) жарима жазоси;

Ойбек Турсунбоевга 1 йил муддатга тадбиркорлик билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда 7 йил озодликдан маҳрум қилиш ва энг кам ойлик иш ҳақининг 350 баравари миқдорида (45 584 000 сўм) жарима жазоси;

Азизжон Турдиевга 1 йил муддатга тадбиркорлик билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда 7 йил озодликдан маҳрум қилиш ва энг кам ойлик иш ҳақининг 350 баравари миқдорида (45 584 000 сўм) жарима жазоси;

Рашид Исмоиловга 10 йил озодликдан маҳрум қилиш ва энг кам ойлик иш ҳақининг 400 баравари миқдорида (52 096 000 сўм) жарима жазоси тайинланди.

Суд томонидан юқорида кўзда тутилган жиноятлар туфайли етказилган моддий зарарни қоплаш масаласи бошқа жиноят ишларини ҳам тергов натижаларига қараб ҳал қилиниши кўрсатиб ўтилди.

Мазкур жиноий иш бўйича судга раислик қилувчи томонидан судланувчиларга ва бошқа томонларга ҳукм устидан шикоят қилиш тартиби ва муддати тушунтирилди.

Шу куни оммавий ахборот воситалари ходимлари учун брифинг ташкил этилди. Ўзбекистон Республикаси Олий суди матбуот котиби Азиз Обидов журналистларни жиноят иши билан боғлиқ барча маълумотлар билан таништирди.


Шарҳлар

Президентимиз кечаю кундуз сирдарёликлар ташвиши билан банд — Зироат Мирзиёева (Видео)

23.05.2020, 11:31

Аввал хабар қилганимиздек, «Zamin» фонди васийлик кенгаши раиси Зироат Мирзиёева Сардоба сув омборидаги фалокат рўй берган ҳудуддан эвакуация қилинган аҳоли ҳолидан хабар олиш учун Сирдарёга ташриф...
Тошкентда деворларга коронавирус мавзусида суратлар чизаётган рассом пайдо бўлди (Видео)

22.05.2020, 13:08

Тошкентда "ўзимизнинг" Бэнкси пайдо бўлди. У шаҳар деворларида коронавирус  билан боғлиқ мавзуларда суратлар чизиб қолдирмоқда. Қанотли шифокор тасвири — беморларни коронавирусдан даволаётган барча тиббиёт ходимларига...
Шаньси провинцияси мактабларида карантиндан кейин дарслар қайта тикланди (Видео)

20.05.2020, 14:20

Шаньси провинцияси Тайюань шаҳри мактабларида карантиндан кейин дарслар қайта тикланди. Ўқувчилар ота-оналари билан бирга “Муҳаббатингни кўрсатиш учун масофа сақла” деган ёзувли “қанот”лар ясашди.
Сардор Раҳимхон муҳтож оилага бир уйга етадиган закот пули берди (Видео)

20.05.2020, 14:06

Сардор Рахимхон йиғилган 40.000 долларга яқин, бир уй олишга етадиган  закотларни муҳтож оилага берди. Буни қуйидаги видеолавҳада томоша қилишингиз мумкин. 
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+30° ясно
Валюта курси
10129.56
USD -7.64
10955.12
EUR -33.6
137.54
RUB -0.72