my5

Деновда ўта хавфли жиноятчи ушланди

ЖИНОЯТ 22.02.2018, 12:58
3533
Деновда ўта хавфли жиноятчи ушланди

Сурхондарё вилояти Денов туманидаги Гулистон маҳалласида яшовчи Ўтмас Мансуров (исм-шарифлар ўзгартирилган) ички ишлар идоралари ходимлари томонидан қўлга олинди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

19 ёшида ишлаш учун хорижга чиқиб кетган бу кимса юртимизга қайтиб келгач, юриш-туришию, хатти-ҳаракати, ўзини “доно” ва гапга “чечан” қилиб кўрсатиши кўпчиликни ажаблантираётган эди.

Терговга қадар олиб борилган суриштирув ишлари чоғида унинг 2014 йил куз фаслида Москва шаҳрига ишлаш учун кетиб, ёлланма ишчи сифатида меҳнат қилгани ва ҳозирда қидирувда бўлган акаси Сафар Саломовнинг даъвати таъсирида фаолияти таъқиқланган “Жиҳодчилар” диний экстремистик оқимга аъзо бўлгани аниқланган.

Шундан сўнг, Ўтмас оқим ғояларини қўллаб-қувватлаб, Россия Федерациясидан Туркия давлатига чиқиб кетган. Сурияда халқаро террористик ташкилот сафига бориб қўшилган. Ўша ерда ҳарбий тайёргарликдан ўтиб, таъқиқланган ташкилот фаолиятини кенгайтириш, келгусида “жиҳод” қилиш йўли билан Ўзбекистон Республикасининг амалдаги конституциявий тузумига қарши фаолият юритган.

Айни пайтда 23 ёшли Ўтмас Мансуровга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+30° ясно
Валюта курси
10129.56
USD -7.64
10955.12
EUR -33.6
137.54
RUB -0.72