my5

Нафақахўр гиёҳванд модда билан қўлга тушди

ЖИНОЯТ 22.02.2018, 17:15
1640
Нафақахўр гиёҳванд модда билан қўлга тушди

Фарғона вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралари томонидан олиб борилган профилактик тадбирлар давомида гиёҳвандлик моддалари савдоси билан шуғулланган шахсларнинг қилмишлари фош этилди. Бу ҳақда ЎзА хабар қилди.

Учкўприк тумани Ёйилма қишлоғида яшовчи Б.Алимов нафақа ёшида бўлса ҳам, уйида тинчгина ўтирмади. У Қўқон шаҳрида “махсус харидор”га 250 минг сўм пул эвазига бир дона гугурт қутисида вазни 13, 41 грамм “марихуана” гиёҳванд моддасини сотаётган вақтда ушланди. Унинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, омборхонасидан целлофан пакетда соф оғирлиги 767 грамм “марихуана” гиёҳванд моддаси сақлаб келинаётгани аниқланиб, далилий ашё сифатида олинган.

Қўштепа туманида ўтказилган тадбир давомида Қорақушчи маҳалласида истиқомат қилувчи О.Кенжаевнинг хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилди. Уйининг том қисмида бир дона 3 литрли шиша идишда ва бир дона қора сумкада 430 грамм “марихуана” гиёҳванд моддаси борлиги аниқланди.

Риштон тумани Амиробод қишлоғида яшовчи И.Холдоровнинг хонадони ертўласида 1 литр ҳажмдаги елим идишда, яшил рангли, ўткир ҳидли қуритилган гиёҳванд моддасини сақлаб келаётгани аниқланди. Экспертиза хулосасига кўра, у соф оғирлиги 326 грамм “марихуана” гиёҳвандлик моддаси экан.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+30° ясно
Валюта курси
10129.56
USD -7.64
10955.12
EUR -33.6
137.54
RUB -0.72