13

Бухорода ўғирлик қилган келиннинг қилмиши ошкор этилди

ЖИНОЯТ 23.02.2018, 14:50
2558
Бухорода ўғирлик қилган келиннинг қилмиши ошкор этилди

Бухоро тумани ички ишлар бўлимига Янги турмуш маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи меҳнат фахрийси «темир сандиғимдан 600 доллар миқдоридаги пулимни ўғирлаб кетишди» дея мурожаат қилган, деб хабар берди «Халқ сўзи».

Ички ишлар ходимларининг аниқлашича, ўғри шу хонадонда яшовчи, жабрдийданинг келини М.С. бўлиб чиққан. У қайнотасининг уйда йўқлигидан фойдаланиб, очиқ ҳолда қолган сандиқдан пулларни яширинча ўмарган.

Шунингдек, мазкур туман Ички ишлар бўлимига Новметан маҳалласида яшовчи А.А. исмли фуқаро ўз уйидан онасига тегишли 7 миллион 700 минг сўмлик тилла тақинчоқлар ўғирлаб кетилгани ҳақида ариза билан мурожаат қилган. Суриштирув ишларидан сўнг, тақинчоқларни А.А.нинг турмуш ўртоғи содир этганлиги аниқланди.

Ўғирлик содир этган келинларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши очилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+11° переменная облачность
Валюта курси
9554.22
USD 21.48
10637.67
EUR 417.62
121.10
RUB 1.11