Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида автобус қулаши оқибатида Ўзбекистоннинг етти нафар фуқароси жабрланди, деб хабар берди Ria.ru нашри.
Бу ҳақда Ақтўбе вилоят ички ишлар департаментининг матбуот хизмати маълумот берган.
Полиция берган хабарга кўра, Самара-Чимкент автойўлида, асли Жанубий қозоғистонлик бўлган 35 ёшли ҳайдовчи бошқариб кетаётган Mercedes автобуси йўл четидаги ариққа тушиб, ағдарилиб кетган.
ЙТҲ оқибатида автобус йўловчилари бўлган етти нафар Ўзбекистон фуқаролари турли даражадаги тан жароҳатлари билан Хромтау туман марказий касалхонасига ётқизилган. Автобус салонида 25 нафар йўловчи бўлган.
Мазкур факт юзасидан тергов ишлари бошланди.