Бортида юқори лавозимдаги харбийлар бўлган Лаос ҳарбий ҳаво кучлари самолёти мамлакатнинг шимолий қисмида ҳалокатга учради.
Самолёт қўниш йўлигача бир неча километр етмай қулади. Associated Press нашрининг хабарига кўра, Лаос ҲҲК самолёти бортидаги 14 нафар йўловчи билан Сиенг Куанг провинцияси томон учрган. Самолёт бортида мамлакат мудофаа вазири ва унинг турмуш ўртоғи, жамоат ҳавфсизлиги вазири ҳамда Лаос пойтахти - Вьентьян шаҳри мэри бўлган.
Харбийлар Лаос миллий армияси иккинчи дивизиясининг 55-йиллигини нишонлаш учун йўл олишган эди.