Sevimli

Лаосда самолёт қулаши оқибатида биргина ҳамшира омон қолди

ДУНЁ 19.05.2014, 10:15
Лаосда самолёт қулаши оқибатида биргина ҳамшира омон қолди

Олинган расмий маълумотларга кўра, шанба куни Лаоснинг Сиенкуанг провинциясида самолёт қулаши оқибатида 16 киши ҳалок бўлган. 

Юқори лавозимдаги ҳарбийларни олиб кетаётган самолёт бортида 11 нафар йўловчи ва 6 экипаж аъзоси бўлган, улардан фақатгина ҳамшира омон қолган, дея хабар беради ИТАР-ТАСС ахборот агентлиги. 

Ҳалок бўлганлар орасида Лаос Халқ Демократик Республикаси бош вазири ўринбосари ва  мудофаа вазири Дуангчай Пхичит, унинг турмуш ўртоғи, жамоат хавфсизлиги вазири Тхонгбан Сенгафон, Вьетьян мэри Сукхан Махалат ҳамда ЛХДР ҳукумати, вазирликларнинг бошқа вакиллари бўлган.  

Қулаган Ан-74 самолёти Лаос томонидан махсус ВИП рейсларни амалга ошириш учун ҳарид қилинган. Ҳарбийлар Лаос миллий армияси иккинчи дивизиясининг 55-йиллигини нишонлаш учун йўл олган эди.       

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси