Sevimli

Сербиядаги сув тошқини 44 кишининг умрига зомин бўлди

ДУНЁ 19.05.2014, 15:42
Сербиядаги сув тошқини 44 кишининг умрига зомин бўлди

Сўнгги олинган маълумотларга кўра, Сербияда давом этаётган табиий офат 44 кишининг умрига зомин бўлган.

Ҳозирда сув тошқини Никола Тесла электростанциясига яқинлашиб бормоқда, шу сабабдан электр токининг ўчиб қолиш эхтимоли бор. 

Ўнлаб шаҳарлар сув остида қолган, ҳозирда 80 мингга яқин уйлар электр ўчган. Тўхтамаётган сув оқими сабабли одамлар уйлари томида вертолёт ёки ҳарбий катерлар келишини кутишмоқда. Ичимлик суви тез тугаб бормоқда. 

Ушбу кучли сув тошқини кўчкиларга сабаб бўлиши мумкин. Мамлакат ҳукумати одамларни қутқариш учун барча ишни амалга оширмоқда. Хабар қилинишича, 20 минг киши эвакуация қилинди. Табиий офат етиб бормаган шаҳарлар аҳолиси жабрланганлар учун пул, кийим, овқат ва бошқа керакли ёрдам юборишмоқда. 

Шанба куни Европа ташқи сиёсати хизмати Европа иттифоқи ва унга аъзо мамлакатларга таббий офат олдини олиш ва жабрланганларга ёрдам беришга тайёр эканлигини маълум қилди.       

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси