Жиззахда қаровсиз қолдирилган автомашинани олиб қочган шахс ушланди

ЖИНОЯТ 06.03.2018, 09:41
1293
Жиззахда қаровсиз қолдирилган автомашинани олиб қочган шахс ушланди

Жиззах вилоятининг Зарбдор туманида 4 март куни соат 18.30 ларда номаълум шахс “Ойбек” МФЙ Шифокорлар кўчасида яшовчи, М.Эркабоев бошқарувидаги уйи олдида эшиклари очиқ ҳолда қаровсиз қолдирилган “ВАЗ-2106” русумли автомашинасини ҳайдаб қочган.

Кўрилган чоралар натижасида автомашина Зарбдор тумани “Тараққиёт” ҚФЙ ҳудудида хизмат олиб бораётган ИИБ ходимлари томонидан ушланиб, ушбу жиноятни “Ойбек” МФЙ Мураббийлар кўчаси 28/2-уйда яшовчи, 1978 йилда туғилган О.Каримов содир этганлиги аниқланиб қўлга олинган.

Бу ҳақда душанба куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+17° облачно с прояснениями
Валюта курси