Ташкент +21° Tue 00:01
Долзарб мавзулар Фото

Лимон: оздиради, ёшартиради, соғлиққа фойда

Бўлимлар: САЛОМАТЛИК
Теглар:
Добавлено: 06.03.2018, 11:16

Бу цитрус мевасидан кўкламнинг иликузди даври хўп ва кўп еб олинг. «Қиш бўйи канда қилмадим ахир» дейсизми? Баракалла! Энди мартнинг охирига қадар фойдали машғулотни давом эттирасиз. Негаки, лимон...

Теридаги муаммолар билан курашади!

Яримта лимон шарбатига 2 ош қошиқ миқдорида илиқ сувни аралаштириб, лосьон тайёрланг-да, Ҳуснбузар, доғ ва сепкилларни оқартиришда фойдаланинг. Ҳафтада бир марта лосьон билан юзни артишга одатлансангиз, терингиз майинланиб, таранглашади.

Тетиклаштиради!

Нонуштадан 20 дақиқа аввал лимон қўшилган сув ичинг. Таъсирини ошириш учун қанд қўшилмайди.

Тишдаги карашни кетказади!

Тишни тозалагач, лимон шарбати қўшилган сувда оғизни чайқаш антисептик таъсирни пайдо қилади. Караш ва тиш эмалининг сарғайишидан Ҳам Ҳимоялайди.

Иммунитетни чиниқтиради!

Ярим килограмм лимонни гўшт қиймалагичдан ўтказиб, шакар билан аралаштиринг-да, шиша банкага солиб қўйинг. Нонушта вақти сариёғли нон устига озроқ лимонли аралашмадан суртиб тановул қилсангиз, ё чойга қўшиб ичилса, соғлиққа фойдаси бўлади.

Йўтал хуружларида тез ёрдам!

Нафас йўллари касалликларида лимон шарбати қўшилган сувда томоқни ғарғара қилиш тавсия этилади. Антисептик таъсири туфайли лимон томоқдаги қичишишни кетказиб, нафас олиш маромининг яхшиланишига кўмак беради.

Озишга ёрдам беради!

Асосий овқатланиш пайтидан 15 дақиқа олдин лимон қўшилган сув ичиш моддалар алмашинувини тезлаштиради. Жараённинг фаоллашиши ортиқча вазндан ҳалос бўлишда айни муддаодир.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии