Sevimli

«Баҳор биз томонларга ҳам мўраласин»

МУТОЛАА 06.03.2018, 12:27
«Баҳор биз томонларга ҳам мўраласин»

«…Ҳавасим сенгадир. Шодлик ортмоқда,

Сарғайган қор каби эриб кетар дард.

Менинг юрагимдан февраль ўтмоқда,

Сенинг юрагингга кириб борди март»


Интернет орқали ўқиганим Эшқобил Шукурнинг шеъри хаёлимдан кетмаяпти. Қўшиғини ҳам эшитиб кўрдим. Севги фаслининг келиши чўзиладиган совуқ ўлкаларда айниқса, уйдан узоқда юрган мендек талаба баҳорни орзиқиб кутаркан. Ахир кейин саратон, ёзнинг охирига бориб эса таътил! Уй томон учаман...

«Ҳовлида сумалак қайнатаяпмиз...» — унаштирлган қизим хабар ёзиб жўнатибди.

«Ҳали бизда баҳор ҳам бошланмади-ку!»

«Бизда эса февраль охирламай кириб келди».

Унинг жавобини ўқидим-у, тақвимга қарадим. 28 февраль! Кейин менга жуда ёққан қўшиқни ҳиргойи қилдим-да, овозли хабар жўнатдим. «Баҳор биз томонларга ҳам мўраласин», дея ёзиб µам юбордим.

Ўн кунлар ўтиб, бу ўлка одамлари учун ҳеч ажабланарли бўлмаган, мен учун бемаврид ёққан қорни ғачур-ғучир босиб уйга келсам, почта қутимизда хат. Ҳайрон қолдим, шундай техника ривожланган замонда-я. Қарасам, бизнинг туманнинг манзили. Кўчанинг номи ҳам таниш — «Наврўз». Остонадаёқ конвертни очдим-у қоғоз ичидаги бойчечак кўзимни яшнатди. Ва ниҳоят менинг кулбамга ҳам кўклам келди — «Яна баҳор, яна муҳаббат!»

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси