Куёв қайнонасини пичоқлади

ЖИНОЯТ 06.03.2018, 14:59
3705
Куёв қайнонасини пичоқлади

Жорий йилнинг 4 март куни Тошкент вилоятининг Янгийўл шаҳрида кўнгилсиз воқеа содир бўлди. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Вилоятнинг Янгийўл шаҳрида яшовчи, 1960 йилда туғилган М.Улхўжаеванинг уйида куёви, Қуйичирчиқ туманида яшовчи, 1978 йилда туғилган маст ҳолдаги Б.Утабоев билан ўртада жанжал келиб чиқади. Оилавий жанжал пичоқбозликкача бориб етади.

Б.Ўтабоев қайнонаси билан жанжалда унинг бош, қорин ва елка қисмларига пичоқ билан уриб, жароҳат етказади. Аларни ажратмоқчи бўлган Б.Утабоевнинг турмуш ўртоғи, 1988 йилда туғилган С.Утабоеванинг бошига эса тош билан уриб жароҳат етказган.

Натижада М.Улхўжаева ва С.Утабоевалар касалхонага ётқизилган. Б.Утабоев эса қўлга олинган.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+16° облачно с прояснениями
Валюта курси