my5

Наманганда аёл норасида гўдакни ҳожатхонага ташлаб қочди

ЖИНОЯТ 06.03.2018, 16:13
8208
Наманганда аёл норасида гўдакни ҳожатхонага ташлаб қочди

Наманган вилоятининг Норин туманида кеча, 5 март куни соат 14:00 ларда «Тошлоқ гранд» фермер хўжалиги боғида ёлланиб ишлаётган Учқўрғон туманида яшовчи Б.Х. тўлғоқ тутиб қолади.

Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг хабарига кўра, Б.Х. боғдаги ҳожатхонада қиз бола чақалоқни туққан ва уни қасддан ўлдириш мақсадида ҳожатхонага ташлаб юборган.

Чақалоқ йиғисини эшитган шу боғ ишчиси А.Т. чақалоқни қутқариб қолган. Чақалоқ туман марказий туғруқхонасига ётқизилган.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+22° ясно
Валюта курси
10129.56
USD -7.64
10955.12
EUR -33.6
137.54
RUB -0.72