my5
Sevimli

МТС Ўзбекистонга қайтиш борасида деярли бир тўхтамга келди

ЖАМИЯТ 23.05.2014, 09:37
МТС Ўзбекистонга қайтиш борасида деярли бир тўхтамга келди

Россиянинг МТС уяли алоқа оператори Ўзбекистон ҳукумати билан мамлакатда ўз фаолиятини яна тиклаш тўғрисида деярли келишиб олди. 

Бундан ташқари МТС маҳаллий компания улушидан Ўзбекистонга ҳам бериши мумкин. РИА агентлигининг хабар қилишича, бу ҳақда МТСни назорат қилувчи Система  компанияси раҳбари ва эгаси Владимир Евтушенков журналистларга маълум қилган. 

“Биз барча келишувларга эришдик, фақатгина амалга оширса бўладиган яна битта шарт қолди. Улар қайтишимизни жуда ҳам исташмоқда. Келиша олсак, шу йили қайтамиз,-дейди Евтушенков. 

Эслатиб ўтамиз, 2012 йилнинг июль ойида  МТСнинг Ўзбекистондаги шўъбаси  Уздунробита операторининг лицензияси қайтариб олинган эди. Ўшанда компанияга 600 млн АҚШ доллар миқдорида даъволар қўйилган, оператор раҳбариятига нисбатан эса жиноий иш очилган эди. Ушбу жаримани тўлай олмаслик муносабати билан 2013 йилнинг январида  "Уздунробита" банкрот бўлгани ҳақида маълум қилган.

МТСнинг Ўзбекистонга қайтиш муддати аниқ маълум қилинмаган.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси