my5
Sevimli

Кўмир корхоналарини модернизациялашга 2018 йилгача 500 миллион АҚШ доллар йўналтирилади

ЖАМИЯТ 23.05.2014, 11:01
Кўмир корхоналарини модернизациялашга 2018 йилгача 500 миллион АҚШ доллар йўналтирилади

Миллий матбуот марказида “Ўзбеккўмир” очиқ акциядорлик жамияти томонидан кўмир саноатини ривожлантириш истиқболларига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.

Бугун иқтисодиёт тармоқлари ва аҳолини қаттиқ ёқилғи билан узлуксиз таъминлаш ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни муваффақиятли амалга оширишнинг муҳим омилидир. Кўмир саноати мамлакатимиз ёқилғи-энергетика мажмуасида муҳим ўрин тутади.

Мамлакатимизда 1832,8 миллион тонна аниқланган кўмир захираси мавжуд. Ангрен, Шарғун ва Бойсун конларида йилига қарийб тўрт миллион тонна қаттиқ ёқилғи қазиб олинаётир.

Тадбирда кўмир саноатини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари таъкидлаб ўтилди. Замонавий тоғ-кон транспорт техникасидан фойдаланиш, кўмир саноати корхоналарини модернизация ва реконструкция қилиш, техник қайта жиҳозлаш ҳисобидан кўмир қазиб олиш ҳажмини ошириш шундай йўналишлардан биридир. Ушбу вазифаларни амалга ошириш мақсадида кўмир саноати корхоналарини модернизация қилиш бўйича 2018 йилгача мўлжалланган дастур тасдиқланган. Дастурда кўзда тутилган лойиҳаларни амалга оширишга 500 миллион АҚШ долларидан ортиқ маблағ йўналтирилади.

Иштирокчиларга аҳолига кўмир сотиш бўйича янги дистрибьюторлик марказлари очилгани тўғрисида маълумот берилди. Айни пайтда мамлакатимизнинг турли ҳудудларида олтита шундай марказ фаолият юритмоқда. Яқин вақт ичида яна еттита марказ ўз фаолиятини бошлайди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси