sevimli
Sevimli

Британия шахзодаси Чарльз Путин ҳақида айтган фикрига тушунтириш беришдан бош тортди

ДУНЁ 23.05.2014, 11:16
Британия шахзодаси Чарльз Путин ҳақида айтган фикрига тушунтириш беришдан бош тортди

Россиянинг Британиядаги элчихонаси Буюк Британия ташқи ишлар вазирлиги шахзода Чарльзнинг Россия президенти Владимир Путиннинг сиёсати тўғрисидаги айтган гапларини тушунтириб беришдан бош тортгани учун афсусда. 

Аввалроқ, Британия ОАВларида Шахзода Чарльз Владимир Путининг Украинага нисбатан сиёсатини Адольф Гитлер сиёсати билан таққослаган эди. The Daily Mail нашрининг хабарига кўра, шахзода ушбу гапни айтганида, бир неча киши ва журналистлар бўлган.  

22 май куни Россия ва Буюк Британия ТИВ вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Россия элчихонаси вакили Москва ушбу вазият юзасидан расмий баёнот кутаётганини маълум қилди, бироқ Британия ташқи ишлар вазирлиги вакили Шон Маклеод ушбу воқеа юзасидан тушунтириш беришдан бош тортиб, Украина масаласида Буюк Британиянинг ўрни ҳақида гапирган. 

Россия Буюк Британия ҳукуматидан шахзода Чарльзнинг Россия президенти ҳақидаги айтган гаплари учун расмий тушунтириш беришни сўради, дея хабар берди РФ ташқи ишлар вазирлиги вакили Александр Лукашевич.     

Шарҳлар