my5

Сурхондарёда ноқонуний қурол сотган шахс ушланди

ЖИНОЯТ 09.03.2018, 14:08
1582
Сурхондарёда ноқонуний қурол сотган шахс ушланди

Мамлакатимизда қурол, ўқ-дори, портловчи моддалар ёки портлатиш қурилмаларини қонунга зид сақлаш, унга эгалик қилиш учун жиноий жавобгарлик белгиланган.

Сурхондарё вилоятининг Шеробод туманидаги “Хўжақия-2” маҳалласида яшовчи Нафсин Мўллаев (исм-фамилия ўзгартирилган) ов қуролини 200 минг сўмга қонунга хилоф равишда сотаётганида ички ишлар идоралари ходимлари томонидан ушланди, дея хабар берди ЎзА.

Н.Мўллаевнинг “ИЖК” русумли бир стволли, 20 калибрли ҳужжатсиз ўқотар қуролни қаердан олгани ва қандай мақсадда пуллашга урингани ИИБ ходимларини қизиқтириб қолди. Айни пайтда Н.Мўллаевга нисбатан Ўзбекистон Рспубликаси Жиноят кодексининг 248-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+33° ясно
Валюта курси
10139.30
USD 9.74
11051.84
EUR 96.72
141.35
RUB 3.81